Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«Ўғрининг қўли чорак динор ва ундан юқориси учунгина кесилади», деганлар. Пайғамбар с.а.в.нинг:
«اقْطَعُوا فِي رُبُعِ الدِّينَارِ, وَلاَ تَقْطَعُوا فِيمَا هُوَ أَدْنَى مِنْ ذَلِكَ»
«Чорак динор учун кесинглар, ундан қуйиси учун кесманглар», деган ҳадислари ҳам ривоят қилинган. Бу ривоятлар нисобга аниқ ҳужжатдир. Шунга кўра, улар оятнинг умумийлигини хослаб келади. Зино оятининг умумийлигини тошбўрон қилиш хусусидаги ҳадислар хослаб келгани каби. Энди Абу Ҳурайранинг ҳадисига келсак, тухумдан мурод қурол тухуми, яъни дубулға назарда тутилгандир. Аъмаш тухум ҳадиси ривояти хусусида шундай дейди:
«كَانُوا يَرَوْنَ أَنَّهُ بَيْضُ الْحَدِيدِ وَالْحَبْلُ كَانُوا يَرَوْنَ أَنَّهُ مِنْهَا مَا يَسْوَى دَرَاهِمَ»
«Тухумдан чўяндан ясалган темир назарда тутилган, арқоннинг эса бир неча дирҳамлар турадиганини эҳтибор қилишган». Амирул мўминин Алий р.а. айтади: «Ўғрининг қўли баҳоси чорак динор бўлган темир тухум (дубулға) учун кесилади». Қолаверса, бу сўз озликка эмас, белгиланган миқдорнинг озлигига далолат қилади. Бу миқдор арқон ва тухум мисолида кўриняпти. Шунга кўра, кесишда нисоб бўлиши шарт, нисоб бўлмаса кесилмайди.
Кесишнинг нисоби чорак динор олтин билан белгиланган. У 1,0625 грамм олтинга тенг, чунки шаръий олтин динор 4,25 грамм олтинга тенг.
Ўғирликнинг нисоби шу эканига далиллар: Оиша y ривоят қилади:
«كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقْطَعُ السَّارِقَ فِي رُبْعِ دِينَارٍ فَصَاعِدًا»
«Пайғамбар с.а.в. ўғрининг қўлини чорак динор ва ундан юқориси учун кесардилар». Бухорий Ҳишомдан, у отасидан ривоят қилади:
«أَخْبَرَتْنِي عَائِشَةُ أَنَّ يَدَ السَّارِقِ لَمْ تُقْطَعْ عَلَى عَهْدِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِلاَّ فِي ثَمَنِ مِجَنٍّ حَجَفَةٍ أَوْ تُرْسٍ»
«Менга Оиша y хабар беришича, Пайғамбар с.а.в.нинг замонларида ўғрининг қўли қалқоннинг баҳосичалик нарса учун кесилар экан». Бухорий Нофеъдан ривоят қилишича, Абдуллоҳ ибн Умар шундай дейди:
66-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|